Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда поезд Gentra'ни уриб юборди: 6 киши ҳалок бўлди

Наманганда поезд Gentra'ни уриб юборди: 6 киши ҳалок бўлди

Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги темирйўл кесишмасида поезд Gentra’ни уриб юборишидан 6 киши ҳалок бўлди. ЙТҲдан кейинги ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 13 сентябр куни Чортоқ ва Уйчи бекатлари ўртасидаги қўриқланмаган темирйўл кесишмасида содир бўлди.

Gentra ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, яқинлашиб келаётган поезд олдидан темирйўлни кесиб ўтишга уринган.

«Ўзбекистон темирйўллари» машинада олти киши беш аёл ва кичик бола бўлгани, кучли тўқнашув оқибатида машинада ҳеч ким омон қолмагани ҳақида хабар берган.

Поезд машинистлари шошилинч тормозни қўллашган, аммо фожианинг олдини олишнинг иложи бўлмаган. Поездга қисман зарар етган.

Киритилди: 22:35 14.09.2025. Ўқилди: 1407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!