Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда мактаб директори ўқитувчиларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, тозалаш ишларига мажбурлади

Наманганда мактаб директори ўқитувчиларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, тозалаш ишларига мажбурлади

Ижтимоий тармоқларда “Ўқитувчи мардикорми?” номли тарқалган хабар юзасидан Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Тўрақўрғон туман ХТБга қарашли 51-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори 2022 йил июнь ҳамда июль ойиларида 10дан ортиқ мактаб ўқитувчилари ва бошқа ходимларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, уларни мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб қилганлиги аниқланган.

Мактаб раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан (15 000 000 сўм) жаримага тортилди.

Киритилди: 12:24 02.08.2022. Ўқилди: 2142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!