Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда бир шиша ароқ ва икки шиша вино талашган улфатлар жазоланди

Наманганда бир шиша ароқ ва икки шиша вино талашган улфатлар жазоланди

Поп тумани, Мустақиллик маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи фуқаролар В.Аҳмедов, Р.Сидиқов, Р.Рефатов, К.Худойберганов, Б.Полванов 2020 йил 13 май куни соат 18-00да ушбу маҳаллада жойлашган савдо дўкони олдида В.Аҳмедов қўлида бўлган бир шиша ароқ ва икки шиша вино спиртли ичимликни талашиб қолишди.

Оқибатда ўзаро гап тортишиб, бақир-чақир қилиб, карантин қоидаларини бузганликлари учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Поп туман маъмурий суди томонидан Ўзбекистан Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 54-моддасининг 1-қисми ва 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга нисбатан 15 (ўн беш) суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва суд залидан қамоққа олинди.

С.Қодиров, Поп туман маъмурий судининг раиси 

Киритилди: 15:49 18.05.2020. Ўқилди: 2287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!