Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда 8 ёшли болани юк машинаси уриб кетди

Наманганда 8 ёшли болани юк машинаси уриб кетди

Наманган шаҳрида 22 сентябрь куни ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда "Бу кун" кўрсатувида хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 12:30 да шаҳардаги "Диёр" кўчасида содир бўлган. "ГАЗ-53" русумли юк машинаси ҳайдовчиси ўзидан олдинда ҳаракатланаётган велосипедчини пайқамай қолган.

Бола велосипедда кескин чапга қайрилган вақтда юк машинаси бошқарувчиси уни пайқамай, уриб кетган. Бунинг оқибатида бола бош мия ёпиқ шикастланиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган, у шу ерда вафот этган.

"Ёш бола йўл четида велосипед ҳайдаб кетаётганини кўрдим. Аммо у бирдан катта йўлга чиқиб келишини ўйламагандим. Тормоз беришга улгурмадим. Барчадан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни сўраб қолардим", — дейди ҳайдовчи.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг darakchi.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан 40 ёшли ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 22:35 18.10.2024. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!