Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, эркак 2025 йил июнь ойидан буён ойига 300 доллар эвазига ижарага олинган хонадонда ҳужра ташкил этиб, Наманган шаҳри ва вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 23 нафар болага ноқонуний диний таълим бериб келган. У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Аниқланишича, ҳужрада таълим олаётган болаларнинг 10 нафари етти ёшгача, 13 нафари эса етти ёшдан катта бўлган. Уларнинг барчаси жорий ўқув йилида умуман мактабга қатнамаган. Айрим болалар мактаб ва дарслар ҳақида ҳам тушунчага эга эмаслиги аниқланган.

Текширув давомида мактаб ёшидаги болаларнинг ота-оналари мактаб маъмурияти билан келишган ҳолда фарзандларини электрон назорат тизимидан чиқариб юборгани, дарсга қатнамаслик ҳолатини яшириш мақсадида ўқиш жойларини тез-тез ўзгартириб келгани маълум бўлган.

Ҳозирда ҳужра ташкил қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Болаларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида жавобгарликка тортилган. Шунингдек, мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларининг ҳаракатсизлиги Жиноят кодексининг 228-моддаси доирасида баҳоланиши мумкинлиги қайд этилган.

Киритилди: 21:35 16.12.2025. Ўқилди: 3013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!