Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Наманганда 1,1 млрд сўмлик олтинни Ҳиндистонга ноқонуний олиб кетилишига чек қўйилди

Наманганда 1,1 млрд сўмлик олтинни Ҳиндистонга ноқонуний олиб кетилишига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Наманган аеропортида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Наманган – Деҳли” йўналишида Ҳиндистонга кетмоқчи бўлган Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 5 нафар фуқаро махсус текширувдан ўтказилди.

Натижада, улар ўзларининг ички органларидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланиб, жами оғирлиги 555 гр бўлган қуйма олтин бўлаклари ва 200 гр заргарлик буюмларини яширин равишда хорижга олиб кетмоқчи бўлганликлари фош этилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қимматбаҳо металларнинг умумий тахминий қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этади. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:15 10.09.2026. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!