Биржа савдоларида Brent маркали нефтнинг бир баррели аллақачон 105 доллардан қимматроққа савдо қилинмоқда.
Боб ал-Мандеб тор денгиз бўғози бўлиб, у Қизил денгизни Адан қўлтиғи билан боғлайди. Бу йўл орқали Саудия Арабистони нефти ва жаҳон юк ташиш ҳажмининг катта қисми ўтади. Боб ал-Мандеб Ҳўрмуз бўғозидан кейин дунёдаги энг муҳим иккинчи энергия йўлаги ҳисобланади. Шунингдек, дунёдаги барча контейнер ташувларининг қарийб 30 фоизи Боб ал-Мандеб бўғози ҳиссасига тўғри келади.