Янги тизимга кўра, иш берувчилар хорижлик ишчиларга бўлган эҳтиёжини билдириб, ариза топширади. Махсус оператор эса номзодларни танлайди, уларни Россияга олиб келади ва зарур ҳужжатларни расмийлаштиради.
Йирик ва ўрта компаниялар мигрантларни турар жой ва транспорт билан таъминлаши шарт бўлади. Кикотьнинг фикрича, мигрантларнинг «уй — иш — уй» тамойили асосида ҳаракатланиши ноқонуний миграциянинг олдини олишга ёрдам беради.
Янги тизимга ўтишни ҳар бири икки йилдан давом этадиган уч босқичда амалга ошириш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, 2027 йил 1 январдан Россияда ишлаётган хорижлик фуқаролардан ишламайдиган ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида солиқ жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ҳозир Россияда 6–6,5 миллион нафар хорижлик фуқаро бор. Уларнинг қарийб 3 миллиони ишлаш мақсадида мамлакатга келган.
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги бир ярим йилда миграция жараёнларидан тушумлар 30 фоизга ошиб, 321 миллиард рублга етган.
Шу билан бирга, 2026 йилнинг биринчи ярмида хорижликлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 40 фоизга камайиб, 14,5 мингтани ташкил этган. Бироқ аниқланган уюшган жиноий гуруҳлар сони 30 фоизга ошган.