Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Наманган вилоятида яширин дори омборлари фош этилди

Наманган вилоятида яширин дори омборлари фош этилди

🖥Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган вилоят божхона бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Уйчи туманида яшовчи, 1985, 1992 ва 1993 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, контрафакт ва сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганликлари фош этилди.

🚨Уларга тегишли бўлган Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги 5 та манзилдаги мавжуд яширин омборлар холислар иштирокида кўздан кечирилди.

💊Натижада, Хитой, Россия, Хиндистон, Франция, Италия, Туркия, Вьетнам, Исроил, Польша, Украина, Германия ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган ҳамда тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган, тахминий қиймати 7,2 млрд сўмлик 1267 турдаги жами 102640 қути контрафакт дори воситалари (“Гепарин”, “Актовегин”, “Хилак форте”, “Урсофальк” ва бошқалар) мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди. Шунингдек, улар орасида таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган “Тестостерон” ва “Ретоболил” номли препаратлар мавжудлиги ҳам маълум бўлди.

🔽Аниқланишича, мазкур контрафакт дори воситалари мамлакатимизга Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган.

⚖️Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексиниинг 186-3 ва 251-1-моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:58 14.09.2025. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!