Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Наманган вилоятида жаримани йўқ қилиб беришни ваъда қилган юрисконсульт ушланди

Наманган вилоятида жаримани йўқ қилиб беришни ваъда қилган юрисконсульт ушланди

Наманган вилоятида электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича ҳисобланган жаримани йўқ қилиб беришни ваъда қилган юрисконсульт ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косонсой тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Косонсой туман “Энергосавдо” бўлими юрисконсульти М.М. “Сойча” МФЙда яшовчи фуқаронинг хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича тузилган далолатномага асосан ҳисобланган 28,6 млн сўм жаримани йўқ қилиб бериши эвазига ўз хизмат хонасида 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 18:53. Ўқилди: 287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!