Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Наманган вилоятида 1,3 млрд сўмлик бюджет маблағларининг талон-торожи фош этилди

Наманган вилоятида 1,3 млрд сўмлик бюджет маблағларининг талон-торожи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “Меҳнатобод” ва “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудларидаги хонадонларда мактабгача таълим ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиб, мазкур МТТлар фаолият юритмаса-да, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, 1,3 млрд сўмлик субсидия маблағлари ажратиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Киритилди: Бугун 08:12. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!