Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Наҳотки?! Сиёсатшунос Озарбайжонга оқиб ўтадиган барча дарёларни заҳарлашни таклиф қилди

Наҳотки?! Сиёсатшунос Озарбайжонга оқиб ўтадиган барча дарёларни заҳарлашни таклиф қилди

Арманистонлик сиёсатшунос, “Демократия учун шериклик” маркази раиси, "Арманистон дини" веб-сайтининг муҳаррири Степан Даниелян ўзининг "Фейсбук" саҳифасида очиқдан-очиқ террористик характердаги мақола билан чиқди.

“Охиригача боришга тайёр бўлган халқларни дунё ҳурмат қилади ва қабул қилади. Исроил буни амалга оширди ва бу ҳисобга олинди”, дея у ўз мақоласини бошлаган.

Кейин у Арманистонда Озарбайжон билан урушда бошқа бир вариантни таклиф қилади.

“Сарсанг сув омборини портлатиш, Озарбайжонга оқиб ўтадиган дарёларни заҳарлаш, барча ўрмонларни ёқиб юбориш керак. Ва сўнгги чора сифатида Арцахдаги атом электр станциясининг чиқиндиларини чиқариб юбориў лозим. Агар арманлар у ерда яшамаса, у ерда ҳеч ким яшамасин”, деб ёзган демократиянинг бу мухлиси.

"Биз аллақачон геноцидга дучор бўлганмиз ва дунё нафақат бу билан муросага келди, балки асосий давлатлар бунда иштирок этди. Биз бунга иккинчи марта йўл қўймаслигимиз керак», деб ёзган С. Даниелян.

Сўнг С. Даниелян ушбу постни "Фейсбук"дан олиб ташлаган. Бироқ, у "Телеграм" каналлари орқали скриншот шаклида тарқалиб кетишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 19:49 08.11.2020. Ўқилди: 3270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!