Берлинда яшовчи нафақахўр ноодатий хайрия қилди: у Мюнстер ҳайвонот боғига 33 333 дона чипта сотиб олиб, уларни шаҳардаги мактаб ва боғчаларга тарқатиш учун юборди. Олдинроқ у ҳайвонот боғига 750 минг евро хайрия қилган.
Унинг айтишича, шу йўл блиан у марҳум турмуш ўртоғига берган ваъдаси – болалар ва жониворларга ёрдам беришни амалга оширмоқда.
Мюнстер ҳайвонот боғи пандемияда туфайли 4 ой давомида ёпиқ бўлди, фақат март ойига келибгина фаолиятини тиклади. Айни пайтда боғ ёрдамга муҳтож.