Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Начо "Ал-Иттиҳод"га ўтишга шубҳа қилмоқда

Начо "Ал-Иттиҳод"га ўтишга шубҳа қилмоқда

"Реал" сардори Начо Фернандес Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга шубҳа қилмоқда. Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, испаниялик футболчи "Ал-Иттиҳод"га ўтишдан бош тортиши мумкин.

Манбанинг айтишича, трансфер ҳал этилиши керак. "Реал Мадрид" Начонинг якуний қарорини кутмоқда. Агар Фернандес қолишга қарор қилса, унга яна бир йиллик шартнома таклиф қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Фернандес аввалроқ “Реал”ни эркин агент сифатида тарк этмоқчи эди. Ҳозир Чемпионлар лигасининг олти карра ғолиби қолиш ва янги шартнома имзолашга қарор қилиши эҳтимоли бор.

Киритилди: 13:03 15.06.2024. Ўқилди: 883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!