Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали ташкил этилади

Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали ташкил этилади

Тошкент шаҳрида Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали ташкил этилади. Филиалда таълим фаолияти 2026/2027 ўқув йилидан бошланади.

Бу бўйича “Тошкент шаҳрида Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–276-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • муҳандислик соҳасида инновацион ёндашувларни қўллай оладиган, чуқур илмий-техник билимларга эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
  • муҳандислик соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқотлар ўтказиш.

Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

2025/2026 ўқув йилидан Москва давлат техника университети ва Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Киритилди: Бугун 14:50. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!