Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мюнхен аэропортини дронлардан ҳимоя қилиш учун лазер ускунаси жойлаштирилди

Мюнхен аэропортини дронлардан ҳимоя қилиш учун лазер ускунаси жойлаштирилди

Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.

Немис нашрининг ёзишича, бу лазер қурилмаси дронларгача бўлган масофани аниқлаш ва уларни уриб тушириш имконини беради.

2—3 октябр кунлари тунда Мюнхен аэропорти узра номаълум дронлар кузатилган ва парвозлар вақтинча тўхтатилган эди.

Ҳозирда Германиянинг Терроризмга қарши кураш марказий бошқармаси ушбу дронларни ким учиргани юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Аввалроқ, дронлар сабаб Мюнхен аэропортида яна парвозлар тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Киритилди: 21:55 05.10.2025. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!