Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мюнхен аэропорти дронлар сабабли фаолиятини тўхтатди

Мюнхен аэропорти дронлар сабабли фаолиятини тўхтатди

Германиянинг Мюнхен аэропорти ўз ҳаво ҳудудида дронлар аниқлангани сабабли парвозлар тўхтатилганини маълум қилди.

Бу ҳақда аэропорт сайтида эълон қилинган баёнотда айтилган.

"2 октябрь куни кечга яқин Германия ҳаво ҳаракатини бошқариш бошқармаси Мюнхен аэропортида маҳаллий вақт билан соат 22:18 дан бошлаб парвозларни чеклаб қўйди, кейин эса бир неча дронлар кузатилгани сабабли уларни бутунлай тўхтатди", — дейилади хабарда.

Унда қайд этилишича, ҳодиса оқибатида 17 та рейс тўхтаб қолган. Тўхтатиб туриш 3000 га яқин йўловчига таъсир кўрсатди.

Ўн бешта кирувчи рейс Штутгарт, Нюрнберг, Вена ва Франкфуртга йўналтирилди.

Киритилди: 11:00 03.10.2025. Ўқилди: 644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!