Икки нафар қиз Нью-Йорк метросида поезд вагонининг томига чиқишга уриниб, ҳалок бўлди.
Бу ҳақда шаҳар полициясига таяниб, NBC телеканали маълум қилди.
"Нью-Йорк шаҳридаги метро поездининг томидан икки қиз ўлик ҳолда топилди", — дейилади хабарда.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари ёшларни томга чиқиш билан шуғулланмасликка чақириб, бу хавфдан огоҳлантирган.