Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"

МТЖ собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимов кенг муҳокама қилинаётган Фабио Каннаваро мавзуси бўйича изоҳ берди.

- Миржалол Қўшоқович, ОАВда тарқалган хабарларга кўра, ЎФА Фабио Каннаварони МТЖга бош мураббий этиб тайинламоқчи. Ушбу қарор бўйича фикр билдириб ўтсангиз?

- Ассоциация раҳбарлари барчасини ҳисобга олиб таклиф қилишаётгандир. Қандай натижа беришини эса мундиалдан сўнг биламиз. Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди дейишади-ку. Терма жамоага омад. ОАВ орқали ўқидим, Кападзе ҳам мураббийлар штабида қолар экан. Кападзенинг қолиши ҳам анча катта фойда бўлади.

- Кўпчилик журналистлар ушбу қарорга салбий фикр билдирмоқда. Бунга сабаб Каннаваронинг мураббийлик фаолиятида барқарорлик йўқлиги. Кўплаб клубларда ишлаган, аммо жуда қисқа вақт давомида. Ушбу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда терма жамоага Каннаварони олиб келиш хавфли эмасми?

- Айтяпман-ку, мутасаддилар ушбу жиҳатларни кўриб чиқишган. Бундай қарорлар ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолмайди. Кўпчиликнинг фикри ҳам бўлинди. Кимдир топ мураббийни хоҳлади, кимдир эса йўқ. Ҳаммаси Йоахим Лёвдан бошландику. Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Якуний баҳони жаҳон чемпионатидан сўнг берамиз. Эртага натижа кўрсатиб қўйишимиз ҳам мумкин. Агар гуруҳдан чиқиб, яхши иштирок эта олсак, бу тўғри қарор бўлган экан деб қоламиз. Футболда ҳеч нарсани олдиндан билиб бўлмайди.

Киритилди: 11:54 05.10.2025. Ўқилди: 2256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!