Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Грузия Бош вазири: "Биз хорижий разведка идораларининг ҳукуматни ағдаришига йўл қўймаймиз"

Грузия Бош вазири: "Биз хорижий разведка идораларининг ҳукуматни ағдаришига йўл қўймаймиз"

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе зўравонликларда иштирок этган ва конституциявий тузумни ағдаришга уринганлар "айбдор" деб ҳисобланиши ва уларни яқин кунларда "сюрпризлар" кутаётганини айтди.

Бош вазир ҳуқуқ-тартибот идоралари одатда қонунни амалга ошириш учун кўп вақт талаб этмаслигини таъкидлади.

"Биз 30 дан ортиқ ҳуқуқбузарнинг ҳибсга олинишини башорат қилган эдик ва кўряпсизми, башоратимиз амалга ошмоқда. Биз ҳаммага айтдикки, бугунги кунда одамларни аниқлаш учун бизда бир неча ой олдингига қараганда анча кўп ресурслар бор", - деди у.

Бош вазирнинг хабар беришича, зўравонликларда 15 нафар полициячи жароҳатланган, олти нафар намойишчи касалхонага ётқизилган. Кобахидзе, шунингдек, хорижий разведка идоралари томонидан уюштирилган митингларда давлатга қарши ҳар қандай уринишлар энг қаттиқ жавоб билан кутиб олинишидан огоҳлантирди.

"Грузия хорижий разведка идораларига ҳукуматни ағдаришга рухсат берадиган давлат эмас", - дея қўшимча қилди у.

Намойишлар чоғида 14 нафар полициячи яралангани аввалроқ хабар қилинган эди.

Киритилди: 10:15 05.10.2025. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!