Ҳукмрон "Грузия орзуси" партияси вакили Каха Каладзе Тбилиси мэри сайловида 71,29 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонди.
Бу ҳақда Грузия Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Тбилиси мэри сайловида 9 нафар номзод иштирок этди. Мухолифатнинг бирлашган "Лело" ва "Грузия учун" партияларидан номзод Ираклий Купрадзе 12,52 фоиз овоз тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади.
Каладзе 2017 йилдан бери пойтахт мэри лавозимида ишлаб келаётганди.