Таиланд метеорология департаменти Мьянмадаги зилзиладан кейин жума кунидан бери 100 дан ортиқ ер силкинишларини қайд этди.
Бу ҳақда бошқарма тарқатган баёнотда айтилади.
"Сейсмик вазиятга келсак, метеорология бошқармасининг зилзила мониторинги бўлими жами 101 та ер силкинишини қайд этди”, — дейилади хабарда.
Ер силкинишлари магнитудаси 1,0 дан 7,0 гача бўлган.
Мьянмада 28 март куни кучли зилзила содир бўлди.