Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мьянмадаги қишлоққа берилган авиазарбалар натижасида 100 га яқин инсон ҳалок бўлди

A A A
Мьянмадаги қишлоққа берилган авиазарбалар натижасида 100 га яқин инсон ҳалок бўлди

Мьянма ҳарбийларининг мамлакат шимолидаги Сикайн минтақасидаги қишлоққа уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида 100 га яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда сешанба куни Associated Press маълум қилди.

Уларга кўра, зарбалар ҳокимият мухолифлари томонидан уюштирилган маросим иштирокчиларига берилган. Агентлик маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам кўп.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар сони 50 га яқин, аммо кейинроқ ҳукуматга қарши оммавий ахборот воситалари эълон қилган ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг сони 100 га яқин, дея қайд этади Associated Press. Агентлик суҳбатлашган гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт эрталаб мухолифат ҳаракатининг маҳаллий идораси очилишига йиғилган оломон устига бомба ташлаган.

Киритилди: 02:39 12.04.2023. Ўқилди: 2518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!