Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Мьянмада рўза тутган журналист карцерга ташланди

Мьянмада рўза тутган журналист карцерга ташланди

Мьянмада ҳарбий ҳукуматга қарши намойишларда қатнашишда шубҳаланиб февраль ойида ҳибсга олинган мусулмон журналист Кай Зон Нвай Рамазонда рўза тутгани учун карцерга ташланди.

«Анадолу» агентлигининг хабар беришича, у Myanma Now номли интернет нашрида ишлаб келган. Адвокати Нилар Кхай журналистнинг 28 апрелдан бери карцерда сақланаётганини маълум қилди. Кай Зон Нвай рўза тутгани учун норозилик сифатида очлик эълон қилди деб ўйлашган.

«Нвай ҳибсхонада ҳеч қандай норозиликка қўшилмади. Фарқатгина Рамазонда рўза тута бошлади. Бекордан-бекор карцерда сақланяпти», – дейди адвокат. У мазкур ҳолат бўйича ҳарбий ҳукуматга мурожаат йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, Мьянмада жорий йилнинг 1 февралида ҳарбийлар тўнтариш ўтказиб, ҳукуматни эгаллаб олди. Ҳарбийлар ҳукуматига қарши ўтказилган намойишларда ҳозиргача 770 дан зиёд киши ҳалок бўлди.

Киритилди: 15:10 08.05.2021. Ўқилди: 3022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!