Рақамли технологиялар асрида давлат ва фуқаро ўртасидаги мулоқотнинг сифати тубдан ўзгарди. Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг кундалик ҳаёти, бизнес жараёнлари ва давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти тўғридан-тўғри my.gov.uz портали билан боғланмоқда. Тобора кенгаяётган электрон имкониятлар нафақат одамларнинг вақтини, балки миллиардлаб маблағларни ҳам тежашга хизмат қилмоқда.
Порталга бўлган ишонч йил сайин эмас, балки ой сайин ўсиб бормоқда. Буни қуйидаги динамикадан ҳам билиш мумкин:
Бугунги кунда порталда 862 тадан ортиқ электрон хизматлар мавжуд бўлиб, уларнинг 62 таси айнан шу йилнинг бошидан буён жорий этилди. Улар орасида энг оммабоп ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлганлари қуйидагилардир:
Бизнес учун ҳам енгилликлар кенгайди. Жумладан, онлайн тизим туфайли 160 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди, яна 150 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш амалиётига чек қўйилди. Бундан ташқари, 190 дан зиёд хизмат «уч қадам» тамойили асосида соддалаштирилиб, ариза тўлдириш вақти 2 бараварга қисқартирилди.
Бугун MyGov мобил иловаси смартфонлар учун энг оммабоп дастурлар етакчисига айланган. Унинг фойдаланувчилари сони ўтган йилги 9 миллиондан бугунги кунда 13,5 миллиондан ошиб кетди.
Яқинда иловада мобил телефон рақамини онлайн тарзда бошқа шахс номига қайта расмийлаштириш хизмати ишга тушди. Эндиликда UZTELECOM, UCELL, BEELINE ва MOBIUZ абонентлари компания офисларида навбат кутмасдан, масофадан туриб рақам эгасини ўзгартиришлари мумкин.
Шунингдек, иловада 30 турдаги рақамли ҳужжат (паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ва никоҳ тўғрисидаги гувоҳномалар) жойлаштирилган. Бу ҳужжатлар темир йўл ва авиакассаларда, нотариус ҳамда банкларда расмий ҳужжат сифатида тан олинмоқда. Порталдаги 50 турдаги PUSH билдиришномалар орқали эса аҳолига 100 миллиондан ортиқ муҳим эслатмалар юборилди.
Жорий йилда тизимни янада ривожлантириш бўйича катта марралар белгиланган:
Ўзбекистоннинг рақамлаштириш соҳасидаги бу ютуқлари жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланди. 2025 йилги Давлат технологияларининг етуклик индексида мамлакатимиз бирданига 71 поғонага юқорилаб, дунёда 9-ўринни эгаллади ва «А» тоифасига (GovTech юқори даражада ривожланган давлатлар) кирди. Шунингдек, Самарқандда бўлиб ўтган БМТ Форумида Ўзбекистон электрон ҳукумат соҳасидаги ютуқлари учун махсус мукофот билан тақдирланди.