Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Музокаралар ҳал қилувчи босқичда: Масқатдаги учрашув минтақавий сиёсатга таъсир қилиши мумкин

Музокаралар ҳал қилувчи босқичда: Масқатдаги учрашув минтақавий сиёсатга таъсир қилиши мумкин

Эрон ва АҚШ ўртасидаги тўғридан-тўғри бўлмаган музокараларнинг тўртинчи босқичи 11 май куни Уммон пойтахти Масқат шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда NourNews агентлиги хабар берди.

“Хабардар манбанинг сўзларига кўра, Исломий Республика ва АҚШ ўртасидаги навбатдаги музокаралар жорий якшанба, 11 май куни Масқатда бўлиб ўтади. Илгари ўтказилган уч босқичли фаол маслаҳатлашувлардан сўнг бошланган мазкур музокаралар, асосан, инсонпарварлик масалалари ва ҳар икки томон учун долзарб бўлган хавфсизликнинг айрим жиҳатларига қаратилган”, — дейилади ахборотда.

Маълумот учун, АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманида келаси ҳафта Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва минтақанинг бир неча бошқа давлатларига ташриф буюришини маълум қилган эди.

“Яқин Шарқдаги мураккаб сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Масқатдаги музокаралар жуда нозик деб баҳоланмоқда. Уларнинг натижалари Эроннинг ядровий дастури атрофидаги жараёнларга ва АҚШнинг минтақадаги кейинги қадамларига таъсир кўрсатиши мумкин”, — дейилади хабарда.

Киритилди: 17:08 06.05.2025. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!