28-май куни Швейцария Алп тоғларида улкан қор, муз ва тошлар массаси – музликнинг парчаланиб кетган қисми Лётчентал водийсига тушиб, бутун Блаттен қишлоғини қоплади. Яхшиямки, 300 га яқин қишлоқ аҳолиси ўз вақтида эвакуация қилинган. Ушбу табиий офат 29 майдан 1 июнга қадар Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган музликлар бўйича халқаро конференсия иштирокчиларининг муҳокама мавзусига айланди.
Кўпинча "сайёрамизнинг сув миноралари" деб аталадиган музликлар ҳозирги вақтда иқлим ўзгариши туфайли икки баравар тез эришмоқда. 2000 ва 2023 йиллар оралиғида улар Мисрнинг Гизадаги 46 000 йирик пирамидаларига тенг бўлган муз массасини йўқотдилар. Олимларнинг фикрича, 2 миллиард одамнинг кунлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш музликларнинг эришига боғлиқ. Улар жаҳон чучук сув заҳираларининг қарийб 70% ни ташкил қилади. Бироқ, музнинг нотекис эриши туфайли баъзи ҳудудларда сув жуда кам, бошқаларида эса жуда кўп. Натижада қурғоқчилик ва сув тошқинлари хавфи мавжуд.
Музликлар нафақат баланд тоғларда, балки океанда ҳам эришмоқда – масалан, Ғарбий Антарктидадаги “Қиёмат музлиги” номи билан машҳур Туэйтс музлиги. Муз гиганти, АҚШнинг Флорида штатининг катталиги, ҳар томондан эриганлиги сабабли "жуда беқарор". Фақат сўнгги 25 йил ичида дунё океани сатҳи 2 см га кўтарилди. Бу унчалик кўп туюлмаслиги мумкин, лекин Тинч океанидаги Фиджи ва Вануату каби денгиз остида йўқолиб кетиш хавфи остида турган ороллар учун эмас.
Музнинг эриши келажакда чанғи курортларини йўқ қилиши мумкин. Масалан, тоғ чанғичиларининг севимли жойи бўлган Италиядаги Пресена музлиги 1990-йилдан буён ўз ҳажмининг учдан бир қисмини йўқотди.Европа Алп тоғларидаги табиий қор қоплами ҳам аср охирига келиб 42 фоизга қисқариши кутилмоқда.
Олимлар ёз фаслида сув танқислигини бартараф этувчи сунъий музликлар яратиш устида тажриба ўтказмоқда . Аммо бундай усуллар ва технологиялар фақат маълум чегарагача самарали. Олимларнинг фикрича, музликларнинг қисқаришига қарши курашишнинг энг яхши усули глобал исишни секинлаштиришдир.