Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Музлатилган Россия активлари Европада қолиши керак — Фридрих Мерц

Музлатилган Россия активлари Европада қолиши керак — Фридрих Мерц

Германия федерал канцлери Фридрих Мерц АҚШнинг Европада музлатилган Россия давлат активларини бошқа молиявий тузилмага ўтказиш режасига қарши чиқди.

«Бу Европада музлатилган активлардир ва улар Европада музлатилган ҳолда қолиши керак. Бу бизнинг ишимиз ва ушбу масала бўйича қарорларни ўзимиз қабул қиламиз», — деди Мерц.

Аввалроқ Financial Times газетаси вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, АҚШ Европа давлатларига Россия активларининг бир қисмини муздан тушириш ва уларни Вашингтон назоратидаги молиявий тузилмага ўтказишни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди.

Оқ уйнинг режасига кўра, бундай қадам Москва билан тинчлик музокараларини қайта бошлашга ёрдам бериши мумкин.

Киритилди: 20:26 15.10.2026. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!