Бугун 30 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мухолифат Алеппо марказига бостириб кирди

 Мухолифат Алеппо марказига бостириб кирди

Маҳаллий манбалар жума куни Башар ал-Ассад режимига қарши қуролли гуруҳлар Алеппо марказига бостириб киришганини маълум қилди.

Уч кунлик жанглардан сўнг ғарбдан олға силжаётган мухолифат кучлари шаҳарнинг ғарбий чеккасидаги Ҳамдания, Янги Ҳалаб ва Заҳра ўқларидаги ҳукумат мудофаа чизиғини енгиб ўтиб, шаҳарга кирди.

Манбаларга кўра, Алеппо ва Идлиб вилоятларида ўтказилган ҳужум чоғида мухолифат 550 квадрат километр майдонни эгаллаб, 70 та аҳоли пункти ва стратегик объектларни назорат остига олган.

Режим кучлари томонидан Ҳалаб университетидаги талабалар ётоқхонасининг ўққа тутилиши натижасида 4 нафар талаба ҳалок бўлди, яна икки нафари яраланди. Ҳодиса шаҳар чеккасида давом этаётган жанглар вақтида юз берган.

Россия авиацияси Алеппо вилояти шимолидаги Мареа шаҳрида мухолифат позицияларига зарбалар берди, қурбонлар ҳақида хабар берилмади.

Жанглар пайтида ҳукумат кучлари катта йўқотишларга учради: кўплаб аскарлар ҳалок бўлди, бошқалари мухолифат кучлари томонидан асирга олинди.

Киритилди: 23:24 29.11.2024. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!