Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мутахассис: Болалардаги тери тошмаларининг асосий сабаби озиқ-овқат аллергияси билан боғлиқ

Мутахассис: Болалардаги тери тошмаларининг асосий сабаби озиқ-овқат аллергияси билан боғлиқ

📊 Таҳлилларга кўра, дунёда ҳар тўрт боладан бири атопик дерматитдан азият чекади. Чақалоқларда пайдо бўладиган тери тошмаларининг 85 фоизгача қисми айнан ушбу касаллик белгиси.

▶️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова шу касаллик сабаблари, аломатлари, ташхислаш ва даволаш усуллари ҳақида маълумот берди.

🔎 — Атопик дерматит – насл сурувчи хасталик, — дейди мутахассис. — Агар ота ёки она худди шундай патологиядан азият чекса, унинг болада намоён бўлиш эҳтимоли 30-40 фоизга тенг. Хасталик ота-онанинг ҳар иккисида ҳам бўлса, хавф кўрсаткичи 70-75 фоизга ошади.

👶🏻 Чақалоқларда ушбу патология одатда 2-3 ойлигидан ривожланади ва 3-4 йил ичида йўқолиб кетади. Баъзи ҳолларда эса тошмалар умр бўйи сақланиб қолиши ҳам мумкин.

‼️ Атопик дерматит тери касаллиги эмас, балки бола ички организми фаолиятидаги бузилишлар белгисидир. Хасталикнинг асосий сабаби озиқ-овқат аллергияси билан боғлиқ. Бундан ташқари, нафас йўллари орқали танага кирган аллергенлар ҳам тошмаларни пайдо қилади.

🩺 Қичишиш — касалликнинг асосий белгиси. У уйқуга ва бемор боланинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиб, асабийлик ҳамда жиззакиликни келтириб чиқаради.

🔬 Тошмалар касаллик даражасига қараб турли кўринишда бўлиши мумкин. Ўткир босқичда улар ёрқин қизил рангга кириб, яллиғланиш жойига қон тўпланиши туфайли майда шишлар ҳосил бўлади.

✅ Хасталикнинг енгил ва ўрта босқичларида эса тошмалар оч қизғиш тусда намоён бўлади. Улар қуруқ бўлиши ҳисобига тез тўкилиб тушади. Тошмаларнинг кўпайиши эса аксарият ҳолларда терининг кийимга ишқаланиши оқибатида юз беради.

📌 Бундай яра-чақалар чақалоқларда асосан бош, бўйин ва кўкрак соҳаларида, болалар ва ўсмирларда эса тирсак ва тизза орқасида ҳамда бошқа тана аъзоларида кўп учрайди.

👫 Ёш болалардаги атопик дерматит, одатда, бир қатор аллергик касалликлар, шу жумладан, озиқ-овқат сезгирлиги, ринит ва астманинг илк аломати сифатида намоён бўлиши мумкин.

💉 Атопик дерматитни самарали даволаш учун, аввало, тўғри ташхис зарур. Аммо тиббий амалиётда баъзан бунинг акси учрайди. Бундай вазиятда қўлланиладиган тиббий муолажалар оғир асоратларни келтириб чиқариши маълум.

📌 Қолаверса, ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўллаш ҳам, афсуски, учраб туради. Оқибатда бемор тезроқ соғайиш ўрнига, аҳволи янада оғирлашиб, ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. (https://telegra.ph/file/ffcd8457593f3bb10705f.png)

Киритилди: 23:25 14.08.2024. Ўқилди: 1146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!