Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мусулмонларнинг машҳур физик олимлари

Мусулмонларнинг машҳур физик олимлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонларнинг энг кўзга кўринган физик олимларидан бири 1029 йилда вафот топган Ҳасан ибн Ҳайсам ёруғлик илмини кашф қилган олим ҳисобланади. У ўзининг илмий тажрибалари орқали кўзнинг вазифасини, кўриш жараёни қандай кечишини ва шу масалага тегишли бошқа маълумотларни кашф қилган.

Ҳасан ибн Ҳайсамнинг «Ал-Манозир» китобини Фридрик Риснер лотин тилига таржима қилиб, 1572 йили Швецариянинг Базел шаҳрида нашр эттирди. Оврупонинг кўзга кўринган олимларидан Вайтело, Леонардо да Винчи, Рожер Пикон ва Келлерлар Ҳасан ибн Ҳайсамнинг илмий кашфиётларидан таъсирланган кишилар ҳисобланадилар.

Мусулмонларнинг энг машҳур физик олимларидан яна бири Абу Райҳон Беруний ўзининг аниқ илмий қарашлари орқали турли нарсаларнинг оғирлигини тақдирлаш, ернинг ҳажмини ўлчаш, шафақнинг хусусиятларини, қуёш тутилиши ва бошқа табиий ҳодисаларни ўрганишга муяссар бўлди. Берунийнинг илмий кашфиётлари олдида ғарбликлар ҳам ҳайрон қолишди. Ҳатто шарқшунослардан Эдвард Саху Беруний заковати ҳақида ҳайратланиб: «У тарихдаги энг улкан ақл эгасидир», деб ёзади. Беруний нарсаларнинг зичлигини ўрганиш бўйича ясаган ускуна бу соҳадаги энг биринчи асбоб ҳисобланади.

Машҳур олим ва ёзувчи Аббос Маҳмуд Аққоднинг таъкидлашича, Беруний ва Ибн Синонинг ернинг жисмларни тортиши ҳақидаги ва бошқа фикрлари Ньютонга тортиш кучи ҳақидаги қонунини кашф қилишда ёрдам берган.

Ўн иккинчи асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган Ҳозин ҳам мусулмонларнинг машҳур физик олимларидан ҳисобланади. У тарозуларни илмий равишда ўрганган, жисмларни ҳавода, сувда тортишни жорий қилган ва вазнга оид кўпгина илмий тажрибалар ўтказиб, ажойиб натижаларга эришган.

Ҳозин ёруғликнинг хусусиятларини ҳам ўрганган. У биринчи бўлиб, жисмлар сувга кўмилганда синганга ўхшаб кўринишини илмий равишда тушунтириб берган. Ҳозиннинг китоблари лотин ва италян тилларига таржима қилинган. Унинг илмий фикр ва тажрибаларидан овруполик олимлар, хусусан, Роберт Гростест ва Рожер Пеконлар кенг фойдаланганлар.
Manba: islom. uz

Киритилди: 06:45 15.03.2020. Ўқилди: 5549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!