Бугун 19 октябрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

Мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта норасмий секторда банд аҳоли сони камайди

Мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта норасмий секторда банд аҳоли сони камайди

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда иш билан банд аҳолининг норасмий сектордаги улуши 1,1 фоизга пасайиб, жами меҳнат ресурсларининг 58,2 фоизини ташкил этди. Мазкур ҳолат, яъни норасмий секторда ишлаётганлар сонининг камайиши мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта рўй бермоқда.

Европа ва Марказий Осиё давлатлари иқтисодининг 2019 йил кузидаги ҳолати бўйича Жаҳон Банки эълон қилган ҳисоботда шундай маълумот келтирилган.

Докладда қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон иқтисодиётида кузатилган ўсиш асосан инфратузилма ва саноатга киритилган инвестициялар ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ.

«Асосий савдо ҳамкорларининг иқтисодий ҳолати бўйича прогнозлар унчалик ҳам ижобий бўлмаса-да, Ўзбекистон иқтисодининг ўрта муддатдаги истиқболи юзасидан тахминлар ижобийлигича қоляпти ва бу – кенг кўламли ислоҳотларнинг давом этаётгани билан изоҳланади», – дейилади Жаҳон Банки ҳисоботида.

Таъкидланишича, иқтисодий ўсиш натижасида мамлакатдаги расман тан олинган қашшоқлик даражасининг бироз пасайиши кузатилган. Жумладан, 2017 йилда Ўзбекистоннинг 11,9 фоиз аҳолиси қашшоқ саналган бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 11,4 фоизга тушган. Шундай бўлса-да, ҳукумат келтирган бу расмий статистик маълумотлар ностандарт методлар билан ҳисоблаб чиқилган.

Прогнозларга келганда, Жаҳон Банки Ўзбекистон ЯИМ 2019-2020 йилларда 5,6 фоиз атрофида ўсишини, 2021 йилга бориб эса ўсиш суръати 6 фоизга етишини тахмин қилган.

«Ўзбекистон иқтисодиёти учун асосий хавф – глобал иқтисодий ҳолатнинг беқарорлашуви эҳтимолидир. Боиси мамлакатнинг айниқса асосий савдо ҳамкорлари ташқи рисклар қаршисида турибди.

Ички риск омилларидан эса кредитлаш суръатининг юқорилиги, бу монетар сиёсатнинг самарадорлигини пасайтириб, молия секторининг барқарорлигига салбий таъсир қилишини келтириш мумкин. Қолаверса, давлат қарамоғидаги корхоналар, банк сектори, қишлоқ хўжалиги ва ерга эгалик соҳасидаги ислоҳотларнинг кейинги босқичини ҳам эҳтимолий ички рисклар қаторига киритиш мумкин», – дейилади ЖБнинг янги ҳисоботида.

Киритилди: 06:09 10.10.2019. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!