Ижтимоий тармоқда жойлаштирилган видеога кўра, боксчилар 1-октябрь — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Тўлқин Қиличевга “Мерседес” автомобилини совға қилишган.
Баҳодир Жалолов машғулотларда бўлгани учун устозини дўстлари орқали табриклаган.
Тўлқин Қиличев 2022 йил августида бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасига бош мураббий этиб тайинланган.
2023 йилда ўтказилган жаҳон чемпионати ва 2024 йилда ўтказилган жаҳон кубоги мусобақаларида Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон бокс жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган.
Шунингдек, 2024 йилда Парижда ўтказилган Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчилар бешта олтин медални қўлга киритиб, жаҳон рекордини ўрнатишган.
Осиё бокс конфедерацияси 2024 йилда Тўлқин Қиличевни Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилган.
У Исроил Мадримов, Муроджон Аҳмадалиев, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Санжар Турсунов ва бошқа кўплаб таниқли боксчиларнинг устози ҳисобланади.