Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Муниса Ризаева: “Худога шукр, уйланмоқчи бўлган йигитлар жуда кўп”

Муниса Ризаева: “Худога шукр, уйланмоқчи бўлган йигитлар жуда кўп”

Хонанда Муниса Ризаева Инстаграмдаги саҳифасида мухлислари томонидан ёзилган муносабатларга жавоб қайтарди.

Бу ҳақда "everyday.uz" ёзмоқда.

Хонанданинг обуначилари унга “альфонс” топдингизми, қачон тўй, деган мазмунда саволлар йўллаган.

Унга жавобан хонанда “альфонс” изламаётганини, ундайларни қидириш ҳам шарт эмаслигини, улар ҳар жойда топилишини ва аёл киши кимнидир излаши яхши эмаслигини айтган.

“Худога шукр, менга уйланмоқчи бўлган йигитлар жуда кўп. Мен ҳақимда қайғурманг”, – дейди хонанда.

Ризаева, шунингдек, унга ўз олдига юксак марра қўйган, оёққа турган, ўқимишли ва ақлли эркак кераклигини айтган.

“Менга “неудачник” керак эмас! Ўз ота-онасини ҳурмат қиладиган ва барчани бирдек қадрлайдиган эркак керак. Ҳеч қачон кеч бўлмайди”, – дея таъкидлади Ризаева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сирли ошиқ хонандага сюрприз тайёрлаган эди. Номаълум эркак хонанданинг уйига кираверишини романтик усулда безатганди.

Киритилди: 06:00 03.12.2020. Ўқилди: 10051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!