Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Муҳаммад Салоҳ ёнилғи қуйиш шохобчасидаги барчага ўз ҳисобидан бензин қуйдириб берди

Муҳаммад Салоҳ ёнилғи қуйиш шохобчасидаги барчага ўз ҳисобидан бензин қуйдириб берди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ хайрли ишга қўл урди, дея ёзади Daily Mail.

Манбада айтилишича, 27 ёшли футболчи ўз автомобилида ёнилғи қуйиш шохобчасига келган ва у ердаги бошқа барча мижозлар учун ҳам пул тўлаган. Салоҳ «Ливерпуль» либосида, қўлида эса қўлқоп ва антисептик бўлган.

Ҳимоячи Деян Ловрен жамоадошининг ҳаракатларига ҳазил билан жавоб қайтарди: «Бир неча кун олдин Салоҳ барчага бензин қуйдириб берганини эшитдим. Таҳсинга лойиқ иш. Аммо сен бирор марта менинг қаҳвам учун ҳам пул тўлай оласанми? Одатда, сен хасислик қиласан, шунинг учун бироз ҳайратдаман, лекин барибир, ажойиб иш қилдинг», — дейди Ловрен.

Маълумот учун, Салоҳ 2017 йилда «Рома»дан «Ливерпуль»га 42 миллион евро эвазига ўтган. У жорий мавсумда Премьер Лиганинг 16 учрашувида 16 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 12:28 12.06.2020. Ўқилди: 2582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!