Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиаллари 13 та ҳудудда ташкил этилади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиаллари 13 та ҳудудда ташкил этилади

АОКАда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда эришилган натижалар, истиқбодаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Президент мактабларининг 13 таси (93 фоизи) SAT (академик баҳолаш тести) халқаро сертификати имтиҳонларини ўтказадиган расмий марказлари сифатида тан олинди.

Президент мактаблари битирувчиларининг 84 фоизи (275 нафари) муддатидан олдин нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқиш имкониятига эга бўлишди.

Президент мактаблари битирувчилари дунё рейтингида TOП–10 таликка кирувчи “California Institute of Technology”, “Garvard” ҳамда “Princeton” университетларининг 100 фоизлик грантини қўлга киритишди.

Тошкент шаҳридаги Президент мактабида танлов фан сифатида 8-синфлар учун Кембрижнинг “Жаҳон тарихи” фани тажриба-синовдан ўтказилмоқда.

Ижод мактабларининг 223 нафар битирувчиларидан 83 фоизи (187 нафари) муддатидан олдин хорижий ва маҳаллий олийгоҳларда ўқиш имкониятини қўлга киритишган.

Ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-11-синфлар учун “Ижодий математика” ўқув қўлланмаси ва 6-синфлар учун “Аввал математика” масалалар тўплами ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.

Ижод мактабларида “Махсус фан” сифатида 10-11-синфлар учун ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, “Халқ оғзаки ижоди”, “Адабий жараён”, “Адабиёт қоидалари”, “Публицистика”, “Драматургия” каби фанларнинг ўқитилиши жорий этилди.

Ихтисослаштирилган мактабларда 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб босқичма босқич STEM фанларини тўлиқ инглиз тилида ўқитиш ташкил этилади.

Киритилди: 22:11 04.04.2024. Ўқилди: 7374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!