Мўғулистонда илк бор қўй қирқиш бўйича халқаро “Олтин қайчи – 2025” мусобақаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Монцамэ.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - чорвачилик тармоғига илғор усуллар, техника ва технологияларни жорий этиш, чорвачилик хомашёси сифатини оширишдан иборат.
Мусобақа Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух ташаббуси билан 2025 йилнинг 20-21 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Қўй қирқиш бўйича халқаро мусобақалар 1961 йилдан бери дунёнинг турли мамлакатларида ўтказиб келинмоқда. Биринчи жаҳон чемпионати 1977 йилда бўлиб ўтган ва ўшандан бери мунтазам равишда ҳар икки-уч йилда бир марта ўтказиб келинади.
Халқаро миқёсда танлов икки йўналиш бўйича ўтказилади: “жун босувчи” ва “жун сараловчи”. Мўғулистонда 2022 йилда қўй қирқувчиларни тайёрлаш йўлга қўйилган бўлиб, шу кунгача 28 киши ушбу соҳада касбий малака олди.