Улан-Батордаги марказий майдонда тўпланган намойишчилар асосий йўлда ҳаракатни тўсиб қўйишди.
“Озодлик алянси” партияси томонидан ташкиллаштирилган митинг бугун эрталабдан бошланди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, тушга қадар майдонга 3 мингга яқин одам тўпланган.
Намойишчилар мамлакат ҳукумати об-ҳаво ифлосланиши ва ишсизликка қарши кураша олмаётганидан норозилигини билдирмоқда.