Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тоғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади.
Call-марказга 1530 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.
Call-марказда мурожаат қилиш орқали:
– Фуқаролар муддатли ва сафарбарлик чақирувлари билан боғлиқ барча саволларга жавоб оладилар.
– Ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш, тиббиёт соҳасидаги саволлар бўйича ҳам аниқ маълумотларга эга бўлишлари мумкин.
– Шунингдек, кадрлар масаласи ва мудофаа соҳасида тақдим этилган хизматлар бўйича қабул қилинган мурожаатларга жавоб олишади.
Call-марказ орқали мурожаат қилган шахсларнинг шахсий маълумотлари, мурожаат мазмуни ва барча тафсилотлар махфий сақланади. Барча мурожаатлар қонуний тартибда кўриб чиқилади ва коррупция ёки бошқа ножўя ҳолатлар юзасидан билдирилган хабарлар асосида тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
Мудофаа вазирлиги Call-маркази Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва масъулиятлари бўйича қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш учун ташкил этилди. Бу орқали фуқаролар давлат органлари ва мудофаа тизимидаги барча масалалар бўйича тезкор жавоб олишлари мумкин.