Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан ҳозирга қадар “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасига умумий ҳисобда 2 миллиард 143 млн сўм ўтказилди.
Мудофаа вазирлиги Марказий аппарати ҳамда унинг тасарруфидаги ҳарбий округлар томонидан ўтказилган маблағлар кесими қуйидагича:
• Мудофаа вазирлиги Марказий аппарати — 103 миллион сўм;
• Шарқий ҳарбий округ — қарийб 196 миллион сўм;
• Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ — 317,5 миллион сўм;
• Тошкент ҳарбий округи — 346 миллион сўм;
• Шимоли-ғарбий ҳарбий округ — 114 миллион сўм;
• Марказий ҳарбий округ — 515 миллион сўм.
Бундан ташқари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонликлари, бошқа ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан фондга ўтказилган маблағлар 572 миллион сўмдан ошмоқда.
Таъкидлаш керакки, ҳарбий хизматчилар томонидан жойлардаги кам таъминланган, оиласида ногирон инсонлар бор ёки ижтимоий қўллаб-қувватловга муҳтож юртдошларимиз ҳолидан мунтазам хабар олиниб, кўмак кўрсатиб келинмоқда.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти