Бугун 20 сентябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Мудофаа вазирлиги спорт взводи спортчиси халқаро турнирда 3-ўринни қўлга киритди

Мудофаа вазирлиги спорт взводи спортчиси халқаро турнирда 3-ўринни қўлга киритди

Жанубий Кореянинг Чонгжу шаҳрида Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивали доирасида жанговор самбо бўйича жаҳон кубоги ўтказилди. Унда ўзбекистонлик бир гуруҳ спортчилар ҳам иштирок этиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Қувонарлиси, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ спорт взводи спортчиси шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Жўрабек Қобилов ўз вазн тоифасида фахрли 3-ўринни қўлга киритиб, юртимиз байроғини баланд кўтарди.

Жўрабекнинг ютуқларига бир назар:

2017 йил

  • 5 – 8 апрель. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ҳамда Амир Темур хотирасига бағишлаб «Комбат Айкидо» бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатида – 1-ўрин;
  • 14 – 16 апрель. Жанговар самбо бўйича Ўзбекистон  чемпионатида – 3-ўрин;
  • 22 – 23 апрель. УШУ бўйича Ўзбекистон чемпионатида – 3-ўрин;
  • 18 – 21 сентябрь. Қўл жанги бўйича Ўзбекистон кубоги профессионаллар ўртасида – 3-ўрин;
  • Октябрь. Универсал жанг бўйича Ўзбекистон чемпионатида – 1-ўрин;
  • Ноябрь. Жанговар самбо бўйича Сочи (Россия Федерацияси) шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати иштирокчиси.

2018 йил

  • 5 – 7 январь. Универсал жанг   бўйича республика очиқ чемпионатида – 2-ўрин;
  • 29 – 31 январь. Самбо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ҳамда  жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатида – 3-ўрин;
  • 3 – 4 февраль. Jiu-Jitsu бўйича Тошкент шаҳар очиқ  турнирида – 1-ўрин;
  • 8 – 9 февраль. Универсал жанг бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатида профессионаллар ўртасида – 2-ўрин;
  • 3 май. Фарғона шаҳрида қўл жанги бўйича – 3-ўрин;
  • 5 – 7 май. Jiu-jitsu бўйича Республика биринчилиги 85 кг вазн тоифасида 1-ўрин ва Осиё ўйинларига йўлланма;
  • 9 – 12 май. Ўзбекистон чемпионати универсал жанг бўйича – 2-ўрин.

Булар ҳарбий спортчининг ўтган икки йилда қўлга киритган ютуқлари. Ҳали олдинда кўплаб чемпионатлар турганини инобатга олсак, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Жўрабек Қобиловда бу каби ютуқлар кўп бўлади.

Унга омад тилаган ҳолда, янги марраларни забт этишига ишониб қоламиз.

Киритилди: 17:18 11.09.2019. Ўқилди: 423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!