Қўшма Штатлар ўта хавфли вирус ва бактерияларни ўрганиш учун мамлакат ташқарисида 18 та биолаборатория очишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қўшма Штатларда 25 та операцион ва учта лаборатория қурилмоқда, улар ўта хавфли вирус ва бактериялар бўйича тадқиқотлар олиб боради.
“Яқин бир неча йил ичида яна 18 та БСЛ-4 лабораториясини очиш режалаштирилган, уларнинг аксарияти АҚШ миллий юрисдикциясидан ташқарида, Осиё мамлакатларида жойлашган бўлади”, — деди Кириллов.