Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

“Мудофаа вазири кубоги” ўз эгаларига топширилди

A A A
“Мудофаа вазири кубоги” ўз эгаларига топширилди

Жорий йилнинг 25 май кунидан Мудофаа ва Спортни ривожлантириш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан “Миллий кураш” ва “Тош кўтариш” спорт турлари бўйича “Мудофаа вазири кубоги” мусобақаларига старт берилган эди.Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

“Мудофаа вазири кубоги” ўз эгаларига топширилди

Бугунга қадар давом этган мазкур мусобақаларда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 400 мингга яқин ҳаваскор полвон иштирок этди.

Ёшлар ўртасида тўрт босқичда ва тўрт вазн тоифасида ўтказилган беллашувларнинг дастлабкиси 25 майдан - 12 июнгача – маҳаллаларда, 13 июндан - 19 июнгача туман ва шаҳар босқичларида, 20 июндан - 25 июнгача эса вилоятларда ўтказилди.

29 июнь куни Мудофаа вазирлиги спорт марказида “Мудофаа вазири кубоги” мусобақаларининг республика босқичи бўлиб ўтди.

“Мудофаа вазири кубоги” ўз эгаларига топширилди

Унда шу кунгача кечган беллашувларда мутлақ ғолибликни қўлга киритган энг кучли полвонлар иштирок этди.

“Мудофаа вазири кубоги” ўз эгаларига топширилди

Якуний натижаларга кўра, даставвал икки спорт тури бўйича ҳар бир вазн тоифасида кучли учликлар аниқланиб, уларга ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.

Умумжамоа ҳисобида (ёшлар ўртасида):

  • I ўрин — Тошкент шаҳри;
  • II ўрин — Бухоро вилояти;
  • III ўрин — Сирдарё вилояти.

Ҳарбий хизматчилар ўртасида:

  • I ўрин — Мудофаа вазирлиги;
  • II ўрин — Давлат хавфсизлик хизмати;
  • III ўрин — Ички ишлар вазирлиги.

Шундай қилиб ёшлар ўртасида Тошкент шаҳри вакиллари, ҳарбий хизматчилар ўртасида мудофаа вазирлиги вакиллари мудофаа вазири кубогини қўлга киритди.

“Мудофаа вазири кубоги” ўз эгаларига топширилди

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов бевосита иштирок этиб, ғолибларга диплом, кубок ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

“Мудофаа вазири кубоги” ўз эгаларига топширилди

Киритилди: 05:08 30.06.2022. Ўқилди: 2359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!