Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида бугун кўрилиши керак бўлган Алишер Турсунов(Мубашшир Аҳмад) иши бўйича суд мажлиси 2 октябрга қолдирилди.
Ҳимоячининг маълум қилишича, ишни кўраётган судья бетоб бўлиб қолган.
Шу йил 10 май куни қамоққа олинган Мубашшир Аҳмад қарийб 5 ойдан буён ҳибсда сақланмоқда.
Аслида ўтган ҳафта, 22 сентябр куни кўрилиши лозим бўлган Алишер Турсунов иши бўйича суд мажлиси — бугун 29 сентябр соат 14:00 га қолдирилган эди. Ўшанда суд қолдирилишига сабаб сифатида «судья Бобур Раҳимов айни вақтда бошқа суд мажлиси бўйича маслаҳатга кириб кетгани ва жараён чўзилаётгани» келтирилган. Шунга қарамай суд залига уламонинг ўзи ҳам ИИВ ходимлари ҳамроҳлигида олиб келинди ва ўнлаб фуқаролар залга киритилган эди.