Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Мозамбикда 6 мингга яқин хавфли жиноятчи қамоқдан қочиб кетди

Мозамбикда 6 мингга яқин хавфли жиноятчи қамоқдан қочиб кетди

Мозамбикдаги қатъий режимли “Мачава” қамоқхонасидан 6 мингга яқин хавфли жиноятчи қочиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий САБC радиостанцияси хабар берди.

Маҳбуслар қўриқчиларни қуролсизлантиришга ва Мачава туманида жойлашган қамоқхонани тарк этишга муваффақ бўлган. Маълумотларга кўра, қочиб кетган жиноятчилар қамоқхона қўриқчиларидан тортиб олган қуролларга эга бўлиши мумкин.

Мамлакатдаги энг хавфли жиноятчилар “Мачава” қамоқхонасида сақланган.

Маҳбусларнинг қочиши мухолифат юзага келтирган норозилик намойишлари ва йирик тартибсизликлар фонида юз берди. Норозилик намойишлари сайлов комиссияси 9 октябрь куни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик ва парламент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилганидан сўнг дарҳол бошланди.

Сайлов комиссиясига кўра, ҳукмрон “Фрелимо” партияси ва унинг давлат раҳбари лавозимига номзоди Даниэль Шапу сайловда ғалаба қозонган. 23 декабрь куни Мозамбик Конституциявий кенгаши (КК) сайлов комиссияси маълумотларидан унчалик фарқ қилмаган якуний овоз бериш натижаларини тасдиқлади ва Шапуни Мозамбикнинг янги президенти деб эълон қилди.

Президентлик сайловларида иккинчи бўлган мухолифат етакчиси Венансио Мондлейн, шунингдек, “Ренамо” партияси етакчиси Осуфу Момади Конституциявий суд қарорини тан олишдан бош тортди.

Улар ўз тарафдорларини норозилик намойиши ўтказишга чақирди. Кеча 24 декабрь куни Мозамбик ҳукумати Конституциявий суд президентлик ва парламент сайловларининг якуний натижаларини эълон қилганидан кейин 24 соат ичида тартибсизликларда камида 21 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Айни пайтда мухолифат 23 декабрдан бери 84 нафар намойишчи ҳалок бўлганини эълон қилган.

Киритилди: 09:29 26.12.2024. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!