Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Мозамбик қамоқхонасидан 6 мингга яқин хавфли жиноятчилар қочиб кетди

Мозамбик қамоқхонасидан 6 мингга яқин хавфли жиноятчилар қочиб кетди

Мозамбикдаги максимал режимли Мачава қамоқхонасидан 6 мингга яқин хавфли жиноятчи қочиб кетди.

Бу ҳақда маҳаллий SABC радиостансияси маълум қилди.

Қайд этилишича, маҳбуслар қўриқчиларни қуролсизлантириб, Мозамбик пойтахти Мапуто яқинидаги худди шу номдаги Мачава туманида жойлашган қамоқхонани тарк этишга муваффақ бўлган. Қочган жиноятчилар, ОАВ хабарларига кўра, қамоқхона қўриқчиларидан тортиб олган автомат қуролларга эга бўлиши мумкин.

Маҳбусларнинг қочиши мухолифат норозиликлари билан кечаётган йирик тартибсизликлар фонида юз берди.

Эслатиб ўтамиз, Мозамбикдаги мухолифат 9 октябрь куни бўлиб ўтган умумий сайлов натижаларига рози эмаслигини билдириб, пойтахт Мапуто ва бошқа баъзи шаҳарларда намойишларни қайта бошлаган.

Бир кун аввал Мозамбик Конституциявий кенгаши парламент ва президентлик сайловларида ҳукмрон Фрелимо партияси ва унинг номзоди Даниел Чапунинг ғалабасини маъқуллаган эди. Мухолифат намойишлари тартибсизликлар, погромлар ва полиция билан тўқнашувларга олиб келади. Кеча Мозамбик ҳукумати Конституциявий суд президентлик ва парламент сайловларининг якуний натижаларини эълон қилганидан кейин 24 соат ичида тартибсизликларда камида 21 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Айни пайтда мухолифат 23 декабрдан бери 84 намойишчи ҳалок бўлганини эълон қилди.

Киритилди: 09:55 26.12.2024. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!