Бугун 21 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Моуриньонинг эътирозидан сўнг "Эл-Класико" ҳаками алмаштирилди

Моуриньонинг эътирозидан сўнг "Эл-Класико" ҳаками алмаштирилди

Испания Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги "Эл-Класико" учрашувини бошқариши керак бўлган Алехандро Эрнандес Эрнандесни бошқа ҳакамга алмаштиришга қарор қилди.

Бу ҳақда Marca нашри журналист Роберто Гомесга таяниб хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, мазкур қарорга "Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг норозилиги асосий сабаб бўлган. Португалиялик мутахассис учрашувни бошқарадиган ҳакамнинг номи олдиндан маълум бўлиб қолганидан норози бўлган.

"Дастлаб учрашувни Эрнандес Эрнандес бошқариши керак эди. Моуриньо эса икки марта ўйинга қайси ҳакам тайинланиши аллақачон маълум бўлгани уни ҳайратга солаётганини айтди.

Қўмита жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакам — Эрнандес Эрнандесни тайинламоқчи эди. У жорий мавсумда алоҳида босим остида қолмаган", — деди Гомес.

Журналистнинг таъкидлашича, Ҳакамлар техник қўмитаси Моуриньога қўшимча танқид учун сабаб беришни истамаяпти.

"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги "Эл-Класико" 25 октябрь, якшанба куни Испания Ла Лигасининг 10-тури доирасида бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:09 20.10.2026. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!