Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Моуриньодан Гвардиолага жавоб

Моуриньодан Гвардиолага жавоб

Жозе Моуриньо Хосеп Гвардиоланинг АПЛ совринлари борасидаги сўзларига жавоб қайтарди.

1 декабрь куни "Ливерпуль" жамоаси "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб қилди. Иккинчи бўлимнинг охирида "Энфилд"даги мухлислар Пепга қарата: "Эрталаб сени истеъфога чиқаришади!", деб бақиришди. Бунга жавобан мураббий рақиб мухлисларига қарата 6та бармоғини кўрсатди. "Шаҳарликлар" унинг қўлостида АПЛни айнан шунча марта ютишган.

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда худди шунга ўхшаш ҳолатда рақиб мухлисларига 3та бармоғини кўрсатган Моуриньюни расмини Гвардиоланики билан бирга ишлата бошлашди. Жозе МЮни бошқариб юрган кезлари "Тоттенхэм"дан 0:3 ҳисобида енгилганидан кейин рақиб мухлисларига 3та бармоғини кўрсатиб АПЛни 3 бор ютганига ишора қилган. Гвардиола эса шу ҳолатга ўз фикрини қуйидагича билдирди: "У (Моур) АПЛ бош совринини 3 марта ютган, мен эса 6 марта". Моуринью ҳар уччала чемпионлигини "Челси" бошқарувида қўлга киритган.

"Гвардиола менинг манзилим сари АПЛ совринини олти марта ютганини, мен эса 3 марта ғолиб бўлганимни гапирибди. Лекин, мен уччала чемпионлигимни ҳам ҳалол ва тоза йўл билан қўлга киритганман.

Агар мен ютқазсам рақибни табриклайман, чунки у мендан яхшироқ бўлгани учун ютган. 150та иш кўриб чиқилаётган паллада ғалаба қозонишни хоҳламайман.

Мен ғалаба қозонишни хоҳлайман, лекин мен буни тоза ва ҳалол йўл билан қилишни хоҳлайман", - деди "Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньо.

Киритилди: 18:37 06.12.2024. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!