Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо "Реал Мадрид" устозига айланишги яқин турибди ва унинг олдидаги дастлабки вазифалардан бири ҳужумчилар Килиан Мбаппе ҳамда Винисиус Жуниор ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни йўлга қўйиш бўлади. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, "Реал" раҳбарияти ушбу футболчилардан бирини сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти, чунки клуб уларни “қаймоқранглилар” лойиҳасининг келажаги сифатида баҳоламоқда.
Таъкидланишича, Моуриньо олдига Мбаппе ва Винисиус жуфтлигини нафақат Испанияда, балки УЕФА Чемпионлар лигасида ҳам рақобатбардош даражага олиб чиқиш вазифаси қўйилган.
Бразилиялик ҳужумчининг амалдаги шартномаси тугашига яна бир йил қолган бўлса-да, томонлар ўртасидаги музокаралар аста-секин илгариламоқда. "Реал Мадрид"да янги шартнома бўйича келишув 2026 йилги жаҳон чемпионатига қадар амалга ошишига ишонишмоқда.