Бугун 31 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Москвада ўзбекистонлик эркак ажрашишга ариза бергани учун хотинини пичоқлади (+видео)

A A A
Москвада ўзбекистонлик эркак ажрашишга ариза бергани учун хотинини пичоқлади (+видео)

Россиянинг Москва шаҳрида 36 ёшли ўзбекистонлик эркак ажрашишга ариза бергани учун 29 ёшли хотинини пичоқлаб ўлдирди, дея хабар берди teznews.uz

Маълум қилинишича, 10 сентябрь куни соат 05:30 атрофида 36 ёшли Илҳом Москва шаҳридаги «Кашира плаза» савдо маркази ёнида мазкур марказда фаррош бўлиб ишлайдиган хотинини 7 марта пичоқлаган. Ушбу ҳодиса камераларга ёзилиб қолган. Видеода жиноятчи марҳумни йўлакка йиқитгани ва пичоқ билан зарба бергани акс этган.

Қайд этилишича, аёл кўкрак ва юрак қисмидан олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Гувоҳлар мазкур воқеага нисбатан ҳеч қандай муносабат билдирмаган ва ўз иши билан машғул бўлган.

Шунингдек, эркак хотинининг ажрашишга ариза бермоқчи бўлгани учун ўлдирганини айтган. Ҳозирда Россия Тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Қўмита яқин вақт ичида судга эркакни ҳибсга олиш тўғрисида илтимоснома юбориши белгиланган.

Киритилди: 16:30 12.09.2020. Ўқилди: 3920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!